Журнал ҳақида

Ёшлар учун “TEXNIKA DUNYOSI” илмий-техник журнали ўзбек тилида ёзилган ва 32 та бетдан иборат. “TEXNIKA DUNYOSI” журнали асосан кенг доирадаги ўқувчилар учун мўлжалланган. Чет элда ва мамлакатимизда амалга оширилаётган технологиялар, инноватцион технологиялар, инсоният ихтиролари, ҳаётимизга таъсир кўрсатган буюк кашфиётлар ҳақида ҳикоя қилувчи журналдир. Шунингдек, ушбу журнал Ўзбекистондаги ёшлар-нинг техник саводхонлигини оширишга ёрдам беради.

Ойлик “TEXNIKA DUNYOSI” журнали қуйидаги сарлавҳаларни ўз ичига олади:

“TEXNIKA DUNYOSI” илмий-техник журнали мураккаб формулалар ва графикаларсиз бўлган шаклда ўқувчига айрим техник қурилмаларнинг таснифи, техник таққослашлар, ишлаш принсиплари ва ҳ.к. лар айтиб ўтилган. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, Ўзбекистонда ушбу журналнинг аналоги йўқ.

“TEXNIKA DUNYOSI” журналининг асосий мақсади ёшларнинг ва умуман Ўзбекистон аҳолисининг техник саводхонлигини оширишга ёрдам беришдир. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёшларнинг техник саводхонлигини ошириш бўйича бир қатор фармон ва қарорларни қабул қилдилар ва 2020 йилни “Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Эсимизда 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган эди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўз нутқларида бир неча бор китоблар, интелектуал салоҳият ва кутубхоналар ҳақида айтиб ўтдилар. Президент томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг 5 устувор ёъналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланганларини алоҳида таъкидлаш лозим (парча) “Таълим, маданият, фан, адабиёт, санъат ва спортни ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш”.